«Барселона» собиқ футболчиси «Реал» бош мураббийига айланиши мумкин

Даниялик мутахассис Микаэль Лаудруп «Реал» клуби бош мураббийига айланиши мумкин, дея хабар қилмоқда El Chiringuito нашри.

Манбада таъкидланишича, «Қироллик клуби» раҳбарияти жамоа устози Хулуен Лопетегидан норози ва унинг ўрнига бошқа мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда.

Микаэль футболчилик фаолиятида мадридликлар сафида тўп сурган. У «Барселона»даги 5 йиллик фаолиятидан сўнг 1995 йилда қаймоқранглилар сафига қўшилганди.

Лаудруп аввалроқ мураббий сифатида «Хетафе» (2007-08), «Спартак» Москва (2008-09), «Мальорка» (2010-11), «Суонси» (2012-14), «Лаҳвия» (2014-15), «Ар-Райян» (2016-18) клубларида фаолият юритган.

Манба: www.sport-express.ru