Расман! «Монако» Жардимни истеъфога чиқарди

«Монако» клуби бош мураббийи Леонарду Жардим ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда монаколиклар клуби расмий сайтида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис қўл остидаги жамоа ушбу мавсумдаги 11 ўйиннинг бор-йўғи биттасини ўз фойдасига ҳал қила олди.

Жардим «Монако»да 2014 йилдан буён ишлаб келарди. У билан жамоа ўтган мавсум Франция чемпионлигини қўлга киритди. Шунингжек, жамоа ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борганди.

Аввалроқ, «Монако»нинг янги бош мураббийи бўлишга Тьерри Анри ва Клаудио Раньерилар асосий номзод экани айтилганди.

Манба: www.championat.com