Неймар: Жароҳатдан кейин уйда икки кун йиғладим

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ўзининг аввалги жароҳати яна авж олганини ўйлаши ҳақида гапириб берди.

«Бу сафар менга ўтган сафаргидан ҳам қийинроқ бўлди. Ўшанда мен: «Амалиётни амалга оширинг, муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этайлик» деган эдим. Хафа бўлиш учун сабаб йўқ эди.

Бироқ ҳозир буни бошдан ўтказиш жуда ҳам қийин кечмоқда. Мен уйда икки кун йиғладим», - дея тан олди бразилиялик футболчи.

Неймарнинг январь ойида олган жароҳатидан тикланиши 10 ҳафтагача чўзилиши мумкин.

Манба: www.goal.com