Гвардиола: «Шальке» ҳеч нарса қила олмади, аммо биз иккита пенальти ва қизил карточка совға қилдик

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали илк ўйини доирасида «Шальке»га қарши кечган баҳсдан (3:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб натижа. Биз уларга иккита пенальти совға қилдик, кейин эса – қизил карточка, бу турнирда бундай қилиш ярамайди. Биз ҳали-хануз турнирнинг сўнгги босқичларигача боришга тайёр эмасмиз, бироқ натижа яхши бўлди.

Биз яхши ўйнадик, аммо тўпни осон йўқотдик, ЕЧЛда эса бунга йўл қўйиб бўлмайди. Пенальтилар бор эдими? Мен VARга ишонаман. Баъзида эътироз билдиришим мумкин, лекин бу сафар эмас. Икки вазиятда ҳам пенальти бор эди.

Биз ақлбовар қилмас характер билан тўп сурдик. Улар ҳеч нарса қила олишмади, бироқ биз уларга иккита пенальти совға қилдик. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ, ЕЧЛ – бу буткул бошқача турнир», – дейди Гвардиола.

Манба: www.goal.com