ЕЛ. «Наполи», «Валенсия», «Зенит» кейинги босқичда ва бошқа натижалар

Европа Лигаси мусобақасининг 1/16 финал босқич жавоб баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

«Наполи» ўз майдонида «Цюрих»ни қабул қилди ва бу йўинда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритган ҳолда нимчорак финалга йўл олди.

Илк ўйинда минимал ҳисобда ютқазиб қўйган «Зенит» ўзида «Фенербахче» билан ўйнади. Муросасиз кечган ўйин 3:1 ҳисобида русларнинг фойдасига ҳал бўлди. Мезбонлар сафида Сардор Азмун дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Оздоев муаллиф бўлди. Туркларнинг ягона жавоб тўпини Мехмет Топал киритди.

«Вильярреал» ўз майдонида «Спортинг»ни қабул қилди. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган испанлар бугун қийин ҳолатга тушиб қолишди. Лиссабонликлар Бруну Фернандешнинг голидан сўнг биринчи бўлим сўнггида олдинга ўтиб олишди. Бироқ иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар камчиликда қолишди. 80-дақиқада Форнальс мезбонларнинг жавоб тўпини уриб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Яна бир испан клуби «Валенсия» бу сафар ҳам «Селтик»дан устун келди. Гамейронинг 70-дақиқада урган голи ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

«Айнтрахт» ўз майдонида «Шахтёр»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Европа лигаси
1/16 финал, жавоб ўйини

Наполи Италия – Цюрих Швейцария 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 43 Верди, 2:0 – 75 Уна.

Наполи – Мерет, Кирикеш (Луперто, 56), Гулям, Хюсай, Кулибали, Диавара, Зелиньски (Аллан, 66), Инсинье, Уна (Милик, 77), Верди, Мертенс.

Цюрих – Брехер, Винтер, Крюэзю, Бангура, Хелифи, Кололи (Харабадзе, 82), Домгени, Зом, Шенбэхлер (Красники, 65), Одей (Зумбери, 60), Сисей.

Огоҳлантиришлар: Кирикеш (35).

Илк ўйин: 3:1.

 

Зенит Россия – Фенербахче Туркия 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 4 Оздоев, 2:0 – 37 Азмун, 2:1 – 43 Топал, 3:1 – 76 Азмун.

Илк ўйин: 0:1

 

Вильярреал Испания – Спортинг Португалия 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 45 Бруну Фернандеш, 1:1 – 80 Форнальс.

Четлатиш: Жефферсон (50).

Илк ўйин: 1:0.

 

Валенсия Испания – Селтик Шотландия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 70 Гамейро.

Четлатиш: Толян (37).

Илк ўйин: 2:0.

 

Айнтрахт Ф Германия – Шахтёр Украина 4:1 (2:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 23 Йович, 2:0 – 27, пенальти Аллер, 2:1 – 63 Мораес, 3:1 – 80 Аллер, 4:1 – 88 Ребич.

Илк ўйин: 2:2.

 

Ред Булл Австрия – Брюгге Бельгия 4:0 (3:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 17 Шлагер, 2:0 – 29 Дака, 3:0 – 43 Дака, 4:0 – 90 Дабур.

Илк ўйин: 1:2.

 

Динамо Загреб Хорватия – Виктория Пльзень Чехия 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 15 Оршич, 2:0 – 33 Дилавер, 3:0 – 73 Петкович.

Четлатиш: Лимберски (86).

Илк ўйин: 1:2.

Манба: www.uff.uz