«Барселона» ЕЧЛда «Бавария»нинг рекордини янгилади

«Барселона» клуби ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Лион»га қарши кечган ўйинда (5:1) ғалабани қўлга киритди.

Каталонлан ЕЧЛ доирасидаги сўнгги 30 уй учрашувларида мағлуб бўлишмади. Бу эса турнир рекорди ҳисобланади.

Бундан аввалги энг яхши натижа «Бавария»га тегишли бўлиб, мюнхенликлар 1998-2002 йиллар оралиғида кетма-кет 29 уй учрашувида мағлубиятсиз серия қайд этишганди.