«Арсенал» клуби бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Ренн»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўзимизга нисбатан ўта талабчанмиз. Бу ёқимли муаммо, чунки биз энг яхши жамоаларга қарши улкан ва қийин ўйинларда иштирок этишни истаймиз. Европа Лигасида натижани жуда қийинчилик билан қўлга киритмоқдамиз, бу БАТЭга қарши ўйинда ҳам кўзга ташланганди.

Бу сафар ҳам биринчи ўйинда ёмон натижа қайд этдик. Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Биз мухлисларимиз билан биргаликда стадионда яхши атмосферани яратиб, 90 дақиқа мобайнида энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак», — дейди Эмери.

Ушбу жамоаларнинг илк ўйинида французлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишганди.